«Барселона» Гехини ўз сафига қўшиб олмоқчи
“Кристал Пелес” клуби марказий ҳимоячиси Марк Гехи фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Cadena SER нашри хабар берди.
Манбага кўра, каталонияликлар футболчининг атрофидаги вазиятини диққат билан кузатмоқда, аммо Марк учун Англиянинг бошқа бир клуби “Ливерпуль” асосий фаворит сифатида кўрилмоқда.
Шу билан бирга, “Барселона” бош мураббийи Ҳанси-Дитер Флик Гехини 2026 йил учун асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда.
Сабаби футболчининг “Кристал Пэлас” билан шартномаси мавсум якунида якунига етади.
Маълумот учун, жорий мавсум 25 ёшли ҳимоячи барча мусобақалар доирасида жами 18 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.