«Барселона» Гехини сотиб олмайди
Молиявий талаблар сабаб келишув амалга ошмайди.
ФОТО: Getty images
“Барселона” “Кристал Пэлас” марказий ҳимоячиси Марк Гехининг агентлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, музокаралар чоғида томонлар инглиз футболчисининг молиявий шартлари борасида келиша олмагани маълум бўлган.
Қайд этилишича, “Ливерпуль” ва “Бавария” Гехига анча фойдалироқ шартнома таклиф қилишга тайёр.
Марк Гехи 2021 йил ёзидан буён “Кристал Пэлас” сафида тўп суриб келмоқда. Шу вақт давомида у барча мусобақалар доирасида жами 182 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 та гол ва 8 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист