“Барселона” Гави жароҳати бўйича расмий баёнот берди
“Барселона” ярим ҳимоячиси Гави тиззасидан олган жароҳати жиддий эмаслигини маълум қилди. Испаниялик футболчи Ла Лига 1-турида “Элче”га қарши учрашувда ўнг тиззасидан зарба олган ва биринчи бўлим якунланишидан олдин алмаштирилган.
Клуб баёнотига кўра, 24-август куни ўтказилган тиббий текширувлар Гавидаги жароҳат оддий лат еши эканини тасдиқлаган. Шу сабабли футболчининг узоқ муддатга сафдан чиқиши кутилмаяпти.
Гави мазкур учрашувда ўнг тиззасидан ноқулайлик сезгани сабаб майдонни тарк этган. Футболчининг айнан шу тиззасида аввал жиддий жароҳат бўлгани боис унинг ҳолати “Барселона” мухлисларини хавотирга солганди.
Маълумот учун, “Барселона” янги мавсумнинг дастлабки турида “Элче”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Клуб Гави қисқа муддат ичида умумий машғулотларга қайтиши кутилмоқда.