locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” “Галатасарой” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

Каталонияликлар 21 ёшли россиялик футболчи юзасидан дастлабки маълумотларни сўраган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Испаниянинг “Барселона” клуби Туркиянинг “Галатасарой” жамоаси ярим ҳимоячиси Алексей Батраковни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Каталонияликлар 21 ёшли россиялик футболчи юзасидан дастлабки маълумотларни сўраган. Бу ҳақда Barça Universal нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Барселона” вакиллари Чемпионлар лигасидаги ўзаро учрашув олдидан Батраковнинг имкониятларини ўрганишни бошлаган. Бироқ каталонияликлар ҳозирча футболчини сотиб олиш бўйича расмий музокараларга киришмаган. Клуб ҳужумкор ярим ҳимоя чизиғида етарлича футболчилар бор деб ҳисобламоқда.

Батраковнинг ўзи эса келажакда “Барселона” сафида тўп суришни орзу қилади. Россиялик ярим ҳимоячи каталонияликлардан таклиф тушган тақдирда, фаолиятини Испанияда давом эттириш имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Ҳозирча томонлар ўртасида келишув мавжуд эмас.

Маълумот учун, Алексей Батраков 2026 йил август ойида Москванинг “Локомотив” клубидан “Галатасарой”га 25 миллион евро эвазига трансфер қилинган. Футболчи Туркия клуби сафидаги дастлабки 6 та учрашувида 2 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, 13 октябрь куни Чемпионлар лигасида “Барселона” дарвозасига гол урган. Учрашув каталонияликларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг