locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» футболчиси унга қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлди

Фожиа вақтида унинг турмуш ўртоғи ҳам вафот этган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» футболчиси унга қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
ФОТО: Getty Images

Эквадорнинг «Барселона» футбол клуби ҳимоячиси Марио Пинейда 34 ёшида унга қилинган ҳужум оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Эквадор ОАВ маълумотларига кўра, фожиа вақтида футболчининг турмуш ўртоғи ҳам вафот этган, онаси эса жароҳат олган.

Марио Пинейда 2016 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Клуб сафида у икки бор Эквадор чемпиони бўлган, шунингдек, мамлакат Кубогини қўлга киритган. Фаолияти давомида Пинейда Эквадорнинг «Индепендьенте дел Валле», «Насьонал», шунингдек Бразилиянинг «Флуминенсе» клубларида ҳам тўп сурган.

2015 йил ёзида Пинейда Чилида бўлиб ўтган Америка Кубоги мусобақасида Эквадор терма жамоаси таркибида қатнашган. Бироқ турнир давомида у захирада қолиб, майдонга тушмаган.

«Барселона» клуби Марио Пинейданинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг