locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” футболчилари Ферран Торресдан норози

Футболчининг “ПСЖ”га эҳтимолий трансфери жамоа ичида кескинлик келтириб чиқаргани айтилаётгани маълум.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” ҳужумчиси Ферран Торреснинг “ПСЖ”га эҳтимолий трансфери жамоа ичида кескинлик келтириб чиқаргани айтилаётгани маълум. 26 ёшли испаниялик футболчи Франция клубининг таклифига розилик берган ва трансфер яқин кунларда эълон қилиниши мумкин.

Журналист Жерар Ромеро маълумотига кўра, “Барселона”нинг айрим футболчилари Торреснинг “ПСЖ” билан яширин равишда келишувга эришганидан норози бўлган. Улар ҳужумчининг жамоани тарк этиш эҳтимоли ҳақида ҳеч нарса айтмагани ва бу жараённи жамоадошларидан сир тутганини ғалати қабул қилган.

Шу сабаб Ферран билан айрим жамоадошлари ўртасида маълум даражада таранглик юзага келгани таъкидланмоқда. Ҳозирча айнан қайси футболчилар ундан норози экани ошкор этилмаган.

Манбада “Барселона” Ферран Торреснинг трансферида тахминан 55 миллион евро ишлаб олиши мумкинлиги ҳам қайд этилган. Ҳозирча трансфер расман эълон қилинмаган, шу сабаб бу маълумотлар трансфер миш-мишлари сифатида баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг