“Барселона” Франция терма жамоаси футболчисига қизиқиш билдирмоқда
Каталониянинг “Барселона” клуби Миланнинг “Интер” жамоаси ярим ҳимоячиси Анди Диуфни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. 23 ёшли франциялик футболчига Европанинг бир қатор гранд клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда трансферлар бўйича инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, Лондоннинг “Арсенал” ва “Челси” клублари Диуфни ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. Шунингдек, “Барселона” ва ПСЖ ҳам Франция терма жамоаси аъзосининг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда.
“Интер” раҳбарияти ярим ҳимоячини 50–60 миллион евро эвазига сотишга тайёр бўлиши мумкин. Бироқ ҳозирча футболчининг трансфери юзасидан расмий келишувга эришилгани ҳақида маълумот йўқ.
Маълумот учун, Анди Диуф жорий мавсум Италия А Сериясида 5 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширган.