«Барселона» Фортни ижарага олмоқчи
Фото: Getty Images
“Барселона” ҳимоячиси Эктор Форт фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Marcа хабар берди.
Манбага кўра, "Вест Хэм" 19 ёшли футболчинии ижарага олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Томонлар трансфер бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда ва кейинги ҳафтада келишувни ёпишлари мумкин.
Қайд этилишича, Эктор Форт мавсумдан кейин "Барселона"га қайтиш имконияти билан ижарага кетишни талаб қилмоқда, ҳозир эса унинг асосий вазифаси кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш.
Ўтган мавсумда футболчи Ла Лигада 17та ўйинда майдонга тушди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист