locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” Фликдан кейинги давр учун Артетани кўриб чиқмоқда — манба

44 ёшли мураббий ҳам аввалроқ фаолиятининг бир босқичида Испанияга қайтиб, йирик клубни бошқариш истагини яширмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” раҳбарияти жамоанинг келажакдаги бош мураббийи сифатида Микель Артета номзодини кўриб чиқмоқда. Каталония клуби Ҳанс-Дитер Фликнинг фаолиятидан мамнун, бироқ узоқ муддатли истиқбол учун мураббийлар бозорини ҳам кузатиб бормоқда. Бу ҳақда TEAMtalk’га таяниб Euro-Football хабар берди.

Манбага кўра, “Барселона”да Артета келажакда “Камп Ноу”га қайтарилиши мумкин бўлган мутахассислардан бири сифатида баҳоланмоқда. 44 ёшли мураббий ҳам аввалроқ фаолиятининг бир босқичида Испанияга қайтиб, йирик клубни бошқариш истагини яширмаган.

Артета 2019 йил декабридан буён “Арсенал”ни бошқариб келмоқда. Ўтган мавсумда лондонликлар унинг қўл остида Англия Премьер-лигаси чемпионлигини қўлга киритди. Ҳозирча “Барселона” ва Артета ўртасида музокаралар бошлангани ҳақида маълумот йўқ.

Маълумот учун, Артета футболчилик фаолиятининг дастлабки босқичида “Барселона” академиясида таҳсил олган. Флик эса каталонияликлар билан шартномасини 2028 йилгача узайтирган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг