locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Флик қўл остида тўртинчи совринини қўлга киритди

Каталонияликлар Суперкубок финалида «Реал»ни мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» Испания Суперкубоги–2026 финалида Мадриднинг «Реал» клубини 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, навбатдаги совринни қўлга киритди. Ушбу ғалаба немис мутахассиси Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги каталонияликлар учун тўртинчи трофей бўлди.

Аввалроқ «кўк-анорранглилар» 2025 йил давомида учта совринни қўлга киритганди — Испания Суперкубоги, мамлакат чемпионати ва Кубоги.

Қайд этиш жоиз, Суперкубок ва Кубок финалларида «Барселона» айнан «Реал»ни мағлуб этган.

Ханс-Дитер Флик «Барселона» бош мураббийлигига 2024 йил ёзида тайинланган. Шу вақт ичида жамоа барча мусобақаларда 88 та учрашув ўтказиб, 66 ғалаба қайд этди, 9 бор дуранг ўйнади ва 13 марта мағлуб бўлди. Флик бошқарувидаги «Барселона»нинг бир ўйинга тўғри келадиган ўртача очко кўрсаткичи 2,35 ни ташкил этмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг