«Барселона» Эспарт билан шартномани узайтирди
Эспарт 2015 йилда каталонияликлар академиясига қўшилган.
Фото: Getty Images
«Барселона» Хави Эспарт билан шартномани узайтиради.
«Кўк-анорранглилар» клуб тарбияланувчиси бўлган 19 ёшли футболчи билан янги шартнома 2030 йилгача мўлжалланганини эълон қилди. Ҳужжатларни имзолаш яқин кунларда амалга оширилиши кутилмоқда.
Эспарт 2015 йилда каталонияликлар академиясига қўшилган ва 2026 йил март ойида асосий жамоа сафида дебют қилган.
Ҳимоя ва яримҳимояда ўйнай оладиган футболчи бу мавсумда Ла Лигада 5 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди ва рақиблар дарвозасига 1 та гол ҳам урди.