locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Энтони Гордонни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Каталонияликларда муқобил вариант ҳам бор.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг «Барселона» клуби «Ньюкасл» жамоасининг қанот ҳужумчиси Энтони Гордонга қизиқиш билдираётгани маълум бўлди. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто маълум қилди.

Манба берган хабарга кўра, каталонияликлар 25 ёшли футболчининг хизматларига қизиқиш билдиришмоқда, бироқ ушбу трансфер нархи жуда юқори бўлишини яхши тушуниб туришибди. Шу сабабли, клуб бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда.

Испаниядаги яна бир номзод — «Барселона» академияси битирувчиси, ҳозирда «Бетис» шарафини ҳимоя қилаётган қанот ҳужумчиси Абде Эззалзулидир.

Жорий мавсумда Энтони Гордон барча мусобақалар доирасида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 5 та самарали пас муаллифи бўлди. Абде Эззалзули эса 39 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол урди ва 13 та голли пас берди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг