locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Энтони Гордон учун 70 миллион евро таклиф қилди — манба

Бироқ трансферга молиявий муаммолар тўсқинлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» клуби «Ньюкасл» ҳужумчиси Энтони Гордон учун 70 миллион евро таклиф қилди. Бу ҳақда журналист Решад Рахман ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар бермоқда. Аввалроқ, Каталония клуби ушбу эҳтимолий трансфер бўйича музокараларда анча илгарилагани ҳақида маълум қилинган эди.

«Барселона» спорт директори Деку футболчининг вакиллари билан учрашиш учун Лондонга сафар уюштирди. Қайд этилишича, ушбу суҳбат Гордоннинг позициясига ижобий таъсир кўрсатган ва у фаолиятини «Барселона»да давом эттириш фикрига мойиллик билдира бошлаган.

Бироқ трансфер йўлидаги асосий тўсиқ футболчининг нархи бўлиб турибди — Англия клуби Гордонни тахминан 75-90 миллион евога баҳоламоқда. Бу эса «Барселона»нинг жорий молиявий модели доирасидаги имкониятларини чеклаб қўяди. Бундан ташқари, вазиятни кузатиб бораётган бошқа Европа грандлари ҳам трансфер бозорида жиддий рақобат туғдирмоқда. Англия миллий терма жамоасининг 25 ёшли ҳужумчисига «Бавария» ва «Ливерпул» клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Якунланаётган мавсумда Гордон «Ньюкасл» сафида барча турнирлар доирасида 46 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг