locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Барселона\" эквадорлик 18 ёшли ҳимоячини ижарага олди

Каталонияликлар Эквадорнинг LDU Кито жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзолади.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images

Испаниянинг "Барселона" клуби Эквадорнинг LDU Кито жамоаси ҳимоячиси Жосуе Кайседони ижарага олганини расман тасдиқлади.

Келишувга кўра, 18 ёшли ўнг қанот ҳимоячи 2026/27-йилги мавсумни Каталония клубида ижара асосида ўтказади. Шартномада футболчини 2,5 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган. Агар Кайседо асосий жамоа сафида камида тўртта расмий учрашувда майдонга тушса, ушбу банд мажбурий кучга киради. Шунингдек, LDU Кито футболчининг кейинги трансферидан 20 фоиз улушни сақлаб қолади.

Маълумотларга кўра, Жосуе Кайседо ёзги йиғинни Ҳанс-Дитер Флик бошқарувидаги асосий жамоа билан ўтказади. Бироқ мавсум бошида у асосан "Барселона Атлетик" сафида ўйнаши кутилмоқда.

18 ёшли ҳимоячи Эквадор футболи истиқболли иқтидорларидан бири саналади. "Барселона" раҳбарияти унинг келажакда асосий жамоа сафидан ўрин эгаллашидан умид қилмоқда.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг