“Барселона” Де Йонгнинг жароҳати учун Роналд Куманни айбламоқда
“Барселона” раҳбарияти ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг тиззасидаги жиддий жароҳат оғирлашишида Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Роналд Куманнинг қарорлари муҳим роль ўйнаган деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Marca нашрига таянадиган хабар берилди.
Маълумотларга кўра, каталонияликлар Де Йонг жароҳатидан тўлиқ соғаймаганига қарамай, Нидерландия терма жамоаси сафида мунтазам майдонга туширилганидан норози. Клуб фикрича, айнан шу ҳолат футболчининг тиззасидаги муаммонинг янада кучайишига сабаб бўлган.
Аввалроқ Френки де Йонг тиззасидаги жароҳат сабаб тўрт ойгача майдондан узоқда қолиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу ҳолат “Барселона”нинг янги мавсум режалари учун жиддий йўқотиш сифатида баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Роналд Куман 2020–2021 йилларда “Барселона” бош мураббийи сифатида ҳам фаолият юритган. Ҳозирда эса у Нидерландия миллий терма жамоасини бошқариб келмоқда.