locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Давид Алаба вазиятини кузатмоқда

Алаба 2021 йилдан 2026 йилгача «Реал» шарафини ҳимоя қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Давид Алаба вазиятини кузатмоқда
ФОТО: Getty images

«Барселона» эркин агент мақомидаги футболчиларни таркибига қўшиш имкониятларини кўриб чиқмоқда ва собиқ «Реал» ҳимоячиси Давид Алабанинг вазиятини кузатяпти. Бу ҳақда журналист Экрем Конур маълум қилди.

Манбага кўра, каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик 34 ёшли австриялик футболчини «Бавария»даги фаолиятидан яхши танийди. «Барселона»

Алабанинг универсаллигини юқори баҳоламоқда — у марказий ҳимояда ҳам, қанотда ҳам ўйнай олади.
Шу билан бирга, ҳозирча Алабанинг Италия клубига ўтиши эҳтимоли юқорироқ. Унинг хизматларига «Рома» ва «Лацио» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Алаба 2021 йилдан 2026 йилгача «Реал» шарафини ҳимоя қилди. Бу даврда у барча мусобақаларда 132 та учрашув ўтказиб, 5 та гол ва 9 та голли узатма қайд этди. Ўтган ёзда футболчи эркин агентга айланди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг