locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” Дани Олмонинг трансфери учун 500 миллион евро талаб қилмоқда

Аввалроқ каталонияликлар 80–90 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячи Дани Олмонинг келажаги борасида якуний қарорга келган. Каталонияликлар 28 ёшли футболчини 80–90 миллион евро эвазига сотиш ниятида эмас. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Мюнхеннинг “Бавария” клуби испаниялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ “Барселона” раҳбарияти Олмони жамоанинг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисоблайди. Шу сабабли унинг трансфери фақат шартномада белгиланган 500 миллион евролик товон пули тўланган тақдирдагина амалга ошиши мумкин.

Аввалроқ каталонияликлар 80–90 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ сўнгги маълумотларга кўра, клуб президенти Жоан Лапорта футболчини сотиш вариантини рад этган. Ҳозирча “Бавария” томонидан расмий таклиф юборилгани тасдиқланмаган.

Маълумот учун, Дани Олмо 2024-йил ёзида “Лейпциг”дан “Барселона”га трансфер қилинган. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2030-йилнинг июнь ойигача мўлжалланган. Жорий мавсумда футболчи барча мусобақаларда 9 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг