locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Чемпионлар Лигасининг сўнгги икки мавсумида 44 та гол ўтказиб юборди

Бу кўрсаткич бўйича каталонияликлар энг ёмон натижани қайд этиб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UEFA Чемпионлар Лигасининг чорак финал жавоб учрашуви доирасида «Атлетико» яримҳимоячиси Адемола Лукманнинг «Барселона» дарвозасига урган голи каталонияликлар учун сўнгги икки мавсумдаги 44-ўтказиб юборилган тўп бўлди.

Учрашув Мадриддаги «Сивитас Метрополитано» стадионида бўлиб ўтмоқда. Ўйинни бош ҳакам Клеман Тюрпен бошқармоқда. Айни дақиқаларда «кўк-анорранглилар» 2:1 ҳисобида олдинда бормоқда.

ESPN нашрининг хабар беришича, ушбу давр мобайнида Чемпионлар Лигасининг ҳеч бир иштирокчиси «Барселона»дан кўпроқ гол ўтказиб юбормаган.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувда «Атлетико» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Мусобақанинг 1/8 финал босқичида «Барселона» икки ўйин натижасига кўра «Ньюкасл»ни 8:3 ҳисобида таслим этган бўлса, «матрасчилар» худди шу босқичда «Тоттенҳем»дан устун келишган (умумий ҳисоб — 7:5).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг