locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Чемпионлар Лигасида тарихий антирекорд ўрнатди

Ҳозирда каталонияликлар турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

OptaJose маълумотига кўра, «Барселона» УЕФА Чемпионлар Лигаси тарихида илк бор кетма-кет 10 та ўйинда гол ўтказиб юборди.

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-турида каталонияликлар сафарда Прагининг «Славия» жамоасини 4:2 ҳисобига мағлуб этишди. Шунга қарамай, ушбу баҳсда ҳам «Барселона» ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди ва натижада клуб тарихидаги антирекорд қайд этилди.

Мазкур ғалабадан сўнг «Барселона» 13 очко жамғариб, турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди. «Славия» эса 3 очко билан 34-поғонада жойлашган.

Умумий босқичнинг сўнгги туpида, 28 январ куни «Барселона» «Копенгаген»га қарши майдонга тушади. Прагаликлар эса худди шу санада «Пафос» билан ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг жорий мавсум финал учрашуви Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳс 2026 йил 30 май куни ўтказилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг