locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» «Челси» юлдузини кузатмоқда

26 ёшли португалиялик футболчи ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» «Челси» юлдузини кузатмоқда
ФОТО: Getty images

“Барселона” жамоаси “Челси” ярим ҳимоячиси Педро Нету кузатиб бормоқда. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Каталония клуби ҳужум қанотини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда ва 26 ёшли португалиялик футболчини кузатиб бормоқда. Ҳозирча масала фақат кузатув босқичида бўлиб, томонлар ўртасида аниқ музокаралар бошланмаган.

Педро Нету 2024 йил ёзида “Вулверхэмптон”дан “Челси”га бонуслар билан бирга тахминан 60 миллион еврога ўтган эди.

АПЛ ушбу мавсумида Педру Нету «Челси» сафида 28 ўйинда майдонга тушди. Вингер 5 та гол уриб, 4 та голли узатма етказиб берди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг