locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» «Челси» форвардини сотиб олмоқчи

Унинг ҳозирда "Трансфермакт" порталидаги нархи 55 миллион еворга баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» «Челси» форвардини сотиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

"Челси" футболчиси Педру Нету фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Fichajes нашри.

Манбада ёзилишича, агар Рафинья клубни тарк этишга қарор қилса, Нету унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган вариантлардан бири ҳисобланади.

Португалиялик ўйинчининг "аристократлар" билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача амал қилади. Унинг ҳозирда "Трансфермакт" порталидаги нархи 55 миллион еворга баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи жорий мавсум Лондон клуби сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг