locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» бир мамлакат миллий терма жамоаси сафида 8 нафар футболчиси икки хил Жаҳон чемпионати финалига етиб келган ягона клубга айланди

Мазкур кўрсаткич ЖЧ-2026 финалига йўлланма олган Испания терма жамоаси таркибидаги «Барселона» аъзолари эвазига қайд этилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» бир мамлакат миллий терма жамоаси сафида 8 нафар футболчиси икки хил Жаҳон чемпионати финалига етиб келган ягона клубга айланди
photo: gettyimages

Испаниянинг «Барселона» клуби бир мамлакат миллий терма жамоаси сафида 8 нафар футболчиси икки хил Жаҳон чемпионати финалига етиб келган тарихдаги биринчи клуб бўлди.

Мазкур кўрсаткич ЖЧ-2026 финалига йўлланма олган Испания терма жамоаси таркибидаги «Барселона» аъзолари эвазига қайд этилди. Аввалроқ, ЖЧ-2010 мусобақасида ҳам каталонияликларнинг 8 нафар испаниялик ўйинчиси финал босқичига қадар етиб борган эди.

Ҳар икки чемпионат финалига йўлланма олган «Барселона» футболчилари рўйхати:

ЖЧ-2010 (Жанубий Африка): Карлес Пуйол, Жерар Пике, Серхио Бускетс, Андрес Иниеста, Хави, Виктор Вальдес, Педро ва Давид Вилья.

ЖЧ-2026 (АҚШ, Канада, Мексика): Ламин Ямал, Гави, Педри, Пау Кубарси, Ферран Торрес, Дани Олмо, Эрик Гарсия ва Жоан Гарсия.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг