locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Бернарду Силвани трансфер қилиш учун икки футболчисини сотмоқчи

Ҳанси Флик португалиялик юлдузга жамоада жой бўшатмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Яримҳимоячи Бернарду Силванинг «Барселона»га ўтиши бир неча кун давом этиши мумкин, чунки «кўк-анорраңглилар» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик таркибда жой бўшатмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Каталония клуби кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истовчи ярим ҳимоячи Марк Касадони сотиш ниятида. Шунингдек, «Барселона» қанот ҳужумчиси Руни Барджини ижарага бериш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Вингерга бир неча жамоалар даъво қилмоқда, бироқ «блауграна» унинг устидан назоратни йўқотишни истамайди.

Силванинг «Барселона» билан икки йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда. Шу билан бирга, ярим ҳимоячи «кўк-анорраңглилар» Ла Лиганинг молиявий қоидаларига мувофиқ келиши учун маоши камайтирилишига ҳам рози.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг