locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» «Бавария»нинг икки нафар ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» «Бавария»нинг икки нафар ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

“Барселона” клуби Германиянинг “Бавария” сафида тўп сураётган марказий ҳимоячилар — Ким Мин Жаэ ва Дайот Упамеканони ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bayern & Germany нашри хабар берди.

Манбага кўра, клуб спорт директори Деку ушбу икки футболчининг юқори прессинг остида ўйнаш қобилияти юқори баҳолаган.

Бироқ каталонияликлар уларнинг трансферига фақатгина Роналд Араухо ёки бошқа марказий ҳимоячилар жамоадан кетган тақдирдагина амалга ошира олади. Бу ҳолат клубга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш имконини беради.

Маълумот учун, Дайот Упамеканонинг “Бавария” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача, Ким Мин Жаэнинг эса 2028 йилнинг июнь ойигача амал қилади.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг