locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Бастонига жиддий қизиқиш билдирмоқда

Унинг “Интер” билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. 
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Бастонига жиддий қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty images

“Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастони фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар тарқатмоқда.

Манбагада айтилишича, каталонияликлар Роналд Араухонинг ўрнига 26 ёшли италиялик футболчи олиб келмоқчи.

Аввалроқ, уругвайлик ҳимоячи руҳий ҳолатини тиклаш мақсадида жамоани вақтинча тарк этганди

Жорий мавсумда Бастони барча мусобақалар доирасида 19 та учрашувда майдонга тушиб, 1 гол ва 4 ассист қайд этди. Унинг “Интер” билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг