locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Бастонига муқобил вариант сифатида «Бетис» ҳимоячисини кўриб чиқмоқда

Қайд этилишича, битим 30 миллион евро атрофида якунланиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бетис» марказий ҳимоячиси Натан «Интер» аъзоси Алессандро Бастонига муқобил вариант сифатида «Барселона»га таклиф қилинди. Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, каталонияликлар раҳбарияти келаси мавсум олдидан таркибни кучайтириши лозим бўлган асосий нуқталардан бири сифатида чап оёқли марказий ҳимоячи позициясини белгилаб олган.

Айни дамда Бастони «кўк-анорранглилар»нинг трансферлар рўйхатида биринчи ўринда турибди. Футболчининг ўзи ҳам ушбу ўтишга қизиқиш билдираётган бўлса-да, «Интер»нинг 70 миллион евро миқдоридаги талаби трансферни мураккаблаштириши мумкин.

Шу сабабли, арзонроқ вариант сифатида кўрилаётган Натан номзоди долзарб бўлиб турибди. «Бетис» ўз ҳимоячиси учун 35 миллион евро сўрамоқда, бироқ футболчига яқин манбалар битим 30 миллион евро атрофида якунланиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Маълумотларга кўра, бразилиялик футболчига Англия Премьер-лигасининг «Вест Хэм», «Ньюкасл» ва «Борнмут» каби клублари ҳам жиддий қизиқиш билдираётган экан. Шунга қарамай, Натанданинг устувор режаси Испания Ла Лигасида қолиш ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг