locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» аёллар жамоаси эркаклар жамоасига нисбатан кўпроқ томошабин жалб этди

Каталонияликлар Чемпионлар Лигасининг ярим финалига йўл олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» аёллар жамоаси эркаклар жамоасига қараганда кўпроқ томошабин жалб этди
ФОТО: Getty Images

Аёллар ўртасидаги Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жавоб учрашуви доирасида ўтган «Барселона» ва Мадриднинг «Реал» жамоалари ўртасидаги баҳсни 60 067 нафар томошабин бевосита стадиондан кузатиб борди.

«Спотифай Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтган ушбу ўйинга «кўк-анорранглилар»нинг эркаклар жамоаси иштирокидаги ҳар қандай ўйиндан кўра кўпроқ мухлис ташриф буюрди. Бу ҳақда Barca Universal хабар бермоқда.

Учрашув каталонияликларнинг 6:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Таъкидлаш жоизки, жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳсда ҳам «Барселона» 6:2 ҳисобида зафар қучган эди.

Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра умумий 12:2 ҳисобида ғалаба қозонган «Барселона» ярим финалга йўл олди. Турнирнинг ушбу босқичида каталонияликлар Германиянинг «Бавария» аёллар жамоасига қарши майдонга тушадилар.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг