locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» «Атлетико»га учралган мағлубиятдан сўнг ҳакамлик устида шикоят қилди

Испания Кубоги яримфиналининг дастлабки ўйини 4:0 ҳисобида мадридликлар фойдасига ҳал бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» клуби Испания Кубоги 1/2 финалининг биринчи учрашувида Мадриднинг «Атлетико» жамоасидан учралган мағлубиятдан (0:4) сўнг, ҳакамлик устида расмий шикоят берди.

Клуб Испания Қироллик футбол федерациясига (RFEF) йўллаган расмий мактубида ҳакамлар томонидан мавсум давомида бир хил вазиятларга турлича ёндашилаётганидан чуқур хавотирда эканини билдирди. Шикоятда қуйидаги 5 та асосий банд кўрсатиб ўтилган:

  1. Интизомий чоралардаги номувофиқлик: Бир хил қоидабузарликлар учун турлича жаза чоралари қўлланилаётгани.
  2. Қўл билан ўйнаш ҳолатларини баҳолаш: Ушбу вазиятларни аниқлашда аниқ мезонларнинг йўқлиги.
  3. Хатоларнинг тўпланиб қолиши: Мавсум давомида клубга зарар етказган ва ўйин тақдирини ҳал қилган қўпол ҳакамлик хатоларининг такрорланиши.
  4. VAR тизимининг қўлланилиши ва шаффофлиги.
  5. Монитор олдига чақириш мезонлари: Ҳакамнинг майдон четидаги мониторга қачон бориши борасидаги қарорларнинг тушунарсизлиги ва тенгсизликни келтириб чиқараётгани.

Шунингдек, «Барселона» шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR тизимидаги барча аудиёёзувларни тўлиқ эълон қилишни талаб қилди. Клуб раҳбарияти ушбу вазиятни жиддий таҳлил қилишни ва келажакда бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун аниқ чоралар кўрилишини кутмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг