locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” Араухонинг ўрнига янги ҳимоячи топди

Каталонияликлар ҳимоя чизиғини кучайтириш устида ишламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” ҳимоя чизиғини кучайтириш устида ишламоқда. TNT Sports BR маълумотига кўра, каталонияликлар “Бетис” марказий ҳимоячиси Натан трансферига қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, “Барселона” 25 ёшли бразилиялик футболчини клубни тарк этган Роналд Араухонинг ўрнини босиши мумкин бўлган номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Каталония клуби “Бетис” билан музокараларни ҳам бошлаб юборган.

Натан ўтган мавсум барча мусобақаларда 45 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмага муаллифлик қилган.

Бразилиялик ҳимоячининг “Бетис” билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt унинг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг