locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” Алексandro Балде билан қишда хайрлашиши мумкин

Футболчининг мавсум бошидаги кам ўйин амалиёти унинг келажагини ноаниқ ҳолатга келтириб қўйди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” ҳимоячиси Александро Балде қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Футболчининг мавсум бошидаги кам ўйин амалиёти унинг келажагини ноаниқ ҳолатга келтириб қўйди. Бу ҳақда Diario SPORT хабар бермоқда.

Манбага кўра, агар Балденинг майдондаги вақти яқин ойлар давомида ошмаса, “Барселона” январь ойида унинг бошқа клубга ўтишига қарши бўлмайди. Каталонияликлар ҳимоячини дастлаб ижарага бериш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

22 ёшли футболчи 2026/27-йилги мавсумда асосий таркибдаги ўрнини йўқотган. Чап қанот ҳимоясида Хави Эспарт ва Жоау Канселу ундан кўпроқ имконият олаётгани қайд этилмоқда. Балде эса ҳозирча Ла Лигада атиги битта учрашувда майдонга тушган.

Маълумот учун, Алексandro Балде “Барселона” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Испаниялик ҳимоячининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2028-йил ёзигача мўлжалланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг