locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Барселона\" 3:3 \"Интер Милан\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Барселона" 3:3 "Интер Милан"
Photo: gettyimages

Европа чемпионлар лигаси ярим финал дастлабки учрашувлар доирасидаги Миланнинг “Интер” ҳамда Каталониянинг “Барселона” жамоалари ўртасидаги қарма-қаршилик ўз ниҳоясига етди. Унда томонлар 3:3 ҳисобидаги жанговор дурангга имзо чекдилар.

Ўйиннинг 36 сониясида “Интер”нинг дастлабки ҳужуми шедевр гол билан якунланди. Дензелнинг тўп узатишидан сўнг, Тюрам товони билан охиста зарба бериб ҳисобни очди, 0:1.

Учрашувнинг 21 дақиқасида бурчакдан оширилган тўпни Ачерби боши билан ўзидан қулайроқ вазиятда турган Дензелга узатди ва Дензелнинг ўзи бу сафар қайчи усулида гол киритиб ҳисобдаги фарқни иккитага етказди, 0:2.

24 дақиқада “Барселона”нинг ёш юлдузи Ламин Ямал супергол киритиб орадаги фарқни биттага қисқартирди, 1:2.

38 дақиқада каталонияликлар ҳисобни тенглаштириш орқали камбек амалга ошира олишди. Бу сафар Рафиньянинг тўп узатишидан сўнг, Ферран Торрес қойилма-қом ҳаракати билан дарвозабонни ожиз қолдирди, 2:2

63 дақиқада Дензел яна бир бор рақиб дарвозабонини ранжитди ва дуб қайд этиш орқали яна италияликларни олдинга олиб чиқди, 2:3.

Орадан икки дақиқа ўтиб, испанлар футболчиси кучли зарба йўллади ва тўп дарвоза тўсинига тегиб, орқага қайтишда дарвозабонга тегди ва дарвозабон автогол қайд этди, 3:3.

Шу тариқа ярим финалнинг дастлабки тўқнашувида томонлар жанговор дуранг қайд этишди.

Чемпионлар лигаси 1/2 финал

"Барселона" 3:3 "Интер"

Голлар: Ямал 24, Торрес, Зоммер 66 (а.г) - Тюрам 1, Думфрис 21, 64

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг