locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» 2026 йилги ёзги трансфер ойнасида бошқа харидни амалга оширишни режалаштирмаяпти

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, каталонияликлар трансфер бозоридаги ишларини якунлаган ва фавқулодда вазият юзага келмаса, асосий жамоага янги футболчи келмайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» 2026 йилги ёзги трансфер ойнасида бошқа харидни амалга оширишни режалаштирмаяпти
photo: gettyimages

"Барселона" 2026 йилги ёзги трансфер ойнасида бошқа харидни амалга оширишни режалаштирмаяпти. Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, каталонияликлар трансфер бозоридаги ишларини якунлаган ва фавқулодда вазият юзага келмаса, асосий жамоага янги футболчи келмайди.

"Барселона"нинг дедлайн кунидаги сўнгги трансфери Габриэл Жезус бўлди. Каталония клуби 1 сентябрь куни 29 ёшли бразилиялик ҳужумчини "Арсенал"дан сотиб олганини расман эълон қилди. Жезус билан 2029 йил 30 июнгача шартнома имзоланди. Британия матбуоти трансфер қийматини тахминан 10 млн евро деб баҳоламоқда.

Ёз давомида "Барселона" асосий таркибини бир қатор номдор футболчилар билан кучайтирди. Энтони Гордон, Карим Адейеми, Родри, Жоау Канселу ва Доминик Ливакович ҳам Ҳанси Флик жамоасига келиб қўшилди.

Шу билан бирга, клуб таркибни сезиларли даражада тозалади. Роналд Араухо "Ливерпул"га, Марк-Андре тер Штеген "Аякс"га ижарага берилди. Ферран Торрес "ПСЖ"га сотилди, Ансу Фати, Иньяки Пенья, Жофре Торрентс ва Эктор Форт ҳам клубни тарк этди.

Шу тариқа, "Барселона" энди эътиборини мавжуд таркиб билан 2026/27 мавсумидаги вазифаларга қаратади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг