locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» 16 ёшли португалиялик истеъдод билан шартнома тузди

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларида маълум қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» 16 ёшли португалиялик истеъдод билан шартнома тузди
ФОТО: Getty images

Португалиялик ёш истеъдод Дани Фрейре «Барселона» билан меҳнат шартномасини имзолади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларида маълум қилди.

16 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи каталонияликлар кўригида ўзини яхши томондан намойиш этган ва натижада клуб билан шартнома тузган.

«Барселона» Испания чемпионати-2026/27 мавсумини муваффақиятли бошлади. Ханс-Дитер Флик шогирдлари 18 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Каталонияликлар энг яқин таъқибчиси — Мадриднинг «Реал» клубидан 3 очко олдинда бормоқда.

«Барселона» чемпионатдаги дастлабки 6 учрашувда рақиблар дарвозасига 28 та гол урган ва ўз дарвозасидан 6 та тўп ўтказиб юборган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг