«Барса» Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи
У жорий мавсумда жами 14 та ўйинда 6 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
ФОТО: Getty images
"Барселона" "Ювентус" ҳужумчиси Душан Влаховичга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди инсайдер Экрем Конур.
Манбага кўра, каталонияликлар 25 ёшли сербиялик форвардни текинга қўлга киритиш мақсадида унга каттароқ маош беришга тайёр.
Шу ўринда “Ювентус” ҳам сербиялик форвард билан келишувни узайтиришга умид қилмоқда. Аммо Душан жамоани тарк этишни истамоқда.
Влахович жорий мавсумда жами 14 та ўйинда 6 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист