locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баҳром Ҳайдаров: Рақиб сафида Черан, Норчаев каби маҳоратли ўйинчилар бор ва улар кўп нарсани ҳал қила олади

Қўқон-1912 жамоаси бош мураббийи Насаф билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Баҳром Ҳайдаров: Рақиб сафида Черан, Норчаев каби маҳоратли ўйинчилар бор ва улар кўп нарсани ҳал қила олади
photo: Qo'qon-1912

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров фикр билдирди.

"Бугун турнир жадвали пешқадамига қарши майдонга тушдик. "Насаф"нинг қай даражада кучли эканини ҳамма билади. Биз бу жамоага қўлдан келганча қарши туришга ҳаракат қилдик. Чунки биз учун ҳар бир очко тиллога тенг. Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик.

"Насаф" кўп жабҳада устунлик қилди, буни тан олиш керак. Кам вазиятларга эга бўлдик, лекин фойдалана олмадик. Бугун рақиб ҳимоячилари ва дарвозабони яхши ҳаракат қилди. Тўғри, 0:3 ҳисобидаги мағлубият ёқимсиз, аммо охиригача курашгани учун футболчиларимизга раҳмат айтаман. Рақиб сафида Черан, Норчаев каби маҳоратли ўйинчилар бор ва улар кўп нарсани ҳал қила олади",-деди мутахассис.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг