locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Барколья АПЛга йўл олиши мумкин

"ПСЖ" ҳам футболчини сотишга тайёр
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Барколья АПЛга йўл олиши мумкин
Фото: Getty Images

“ПСЖ” вингери Брэдли Барколья фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.

Манбага кўра, 22 ёшли франциялик футболчига “Ньюкасл”, Арсенал" ва “Тоттенхэм” жамоалари томонидан қизиқиш бўлмоқда.

“ПСЖ” клуби Баркольяни сотиб юборишга тайёр. Футболчининг трансфер қиймати тахминан 50 миллион еврони ташкил этмоқда.

Ўтган мавсумда Брэдли барча мусобақаларда 57 та учрашувда иштирок этиб, 21 гол урди ва 18 та ассист қайд этди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг