locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баҳрайн Осиё ёшлар ўйинларини қабул қилишга шайланмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Баҳрайн Осиё ёшлар ўйинларини қабул қилишга шайланмоқда
ФОТО: isfsportrs.org

Баҳрайнда III Осиё ёшлар ўйинларига тайёргарлик жараёнларига бағишланган делегация аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон МОҚ вакиллари ҳам иштирок этиб, бўлажак мусобақалар билан боғлиқ муҳим масалалар билан танишишди.

Тадбир давомида ташкилий қўмита вакиллари Ўйинлар дастури ва тақвими, шунингдек, мусобақалар ўтказиладиган спорт иншоотлари ҳақида батафсил маълумот тақдим этди.

Учрашувда инфратузилма ҳолати, спортчиларга яратилаётган шароитлар ва логистика масалалари ҳам муҳокама марказида бўлди.

Маълумот учун, III Осиё ёшлар ўйинлари жорий йилнинг 22–31-октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг