Баҳодир Абдувалиев Тожикистон клубига ўтди
24 ёшли футболчи “Парвоз” клуби билан шартнома имзолади.
Фото: Парвоз ПФК
Ўзбекистонлик марказий ҳужумчи Баҳодир Абдувалиев фаолиятини Тожикистонда давом эттиради.
Sports24.uz нашри хабарига кўра, 24 ёшли футболчи “Парвоз” клуби билан шартнома имзолади.
Абдувалиев ўтган мавсумни Ўзбекистонда Пролига иштирокчиси “ФарДУ” клубида тўп сурган. Мавсум якунида шартномаси тугаб, легионерга айланди.
Маълумот учун, “Парвоз” янги мавсумни Тожикистон Олий лигасида дебютини ўтказади. Бу клуб аллақачон ўзбекистонлик дарвозабон Муҳриддин Аҳмедов ва ҳимоячи Исмоил Охунжонов билан битим имзолаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист