Бангкокда жаҳон кикбоксинги раҳбарлари учрашди
Ушбу тадбирда дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатлари Кикбоксинг федерациялари вице-президентлари ва мутаассади раҳбарлари иштирок этишди.
photo: kikboksing Uzbekistan
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида кикбоксинг бўйича нуфузли "WAKO Thailand 2026 World Cup" мусобақасининг тантанали очилиш маросими арафасида муҳим халқаро учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатлари Кикбоксинг федерациялари вице-президентлари ва мутаассади раҳбарлари иштирок этишди. Учрашув давомида халқаро спорт алоқаларини мустаҳкамлаш, жаҳон миқёсида кикбоксинг нуфузини янада ошириш ҳамда келгусидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида иштирокчи давлатлар вакиллари ўзаро тажриба алмашиш ва спортчиларнинг маҳоратларини ошириш борасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришдилар.
Иброҳим Жалолов
Редактор