locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Балотелли ёш болаларга машғулот ўтмоқда

Футболчининг фаолиятидаги сўнгги клуби "Женоа" бўлиб қолмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Балотелли ёш болаларга машғулот ўтмоқда
photo: gettyimages

Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Марио Балотелли карьерасини давом эттириш имкониятларини кутётган пайтда болаларга машғулот ўтмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.

"Интер", "Милан", "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" клубларининг собиқ ҳужумчиси 2023 йилда маст ҳолда транспорт воситасини бошқаргани учун жамоат ишларига жалб қилинганидан кейин болаларга футбол ўйнашни ўргатишни бошлаганди. Нашр маълумотларига кўра, италиялик футболчига бу машғулотлар ёқиб қолган ва энди у жисмоний ҳолатини сақлаб қолиш мақсадида уларни давом эттирмоқда.

Балотеллининг фаолиятидаги сўнгги клуби "Женоа" бўлиб қолмоқда. Ёзда ҳужумчига нисбатан Италия D Серияси (тўртинчи лига) вакили "Павия" қизиқиш билдирганлик ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг