locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Балотелли Саудия чемпионатига бормайди

Италиялик футболчига Саудия чемпионатида талаб йўқ.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Балотелли Саудия чемпионатига бормайди
ФОТО: Getty images

Саудия Арабистони клублари томонидан ҳужумчи Марио Балотеллининг хизматига қизиқиш борлиги ҳақидаги маълумотлар рад этилди.

Аввалроқ 35 ёшли футболчи "Ал-Иттифоқ"га ўтиши мумкинлиги айтилганди. Журналист Бен Жейкобснинг таъкидлашича, бу маълумотларнинг ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Италиялик футболчига Саудия чемпионатида талаб йўқ.

Марио Балотелли ўтган мавсум якунлангач, "Женоа"ни тарк этди - шундан бери форвард эркин агент бўлиб қолмоқда. Бунгача футболчи "Адана Демирспор", "Сон", "Монца", "Брешия", "Марсель", "Ницца", "Ливерпуль", "Милан", "Манчестер Сити" ва "Интер" шарафини ҳимоя қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг