locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Балогун: «Буни узоқ вақтдан бери орзу қилардим»

Флорин Парагвайга қарши баҳсда дублга эришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Балогун: «Буни узоқ вақтдан бери орзу қилардим»
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
12.06.2026, Як.
АҚШ
4
Парагвай
1

«Монако» клуби ва АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогун 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1-турида Парагвайга қарши 4:1 ҳисобидаги ғалабали ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мазкур учрашувда форвард дубль муаллифига айланди.

«Бу — ажойиб воқеа. Ажойиб кеча ва мен буни узоқ вақтдан бери орзу қилардим. Мен АҚШ терма жамоаси сафида ўйнашга розилик берганман ва бу қароримнинг бир қисми — энг йирик ареналарда тўп суриш ва мухлисларга жавоб қайтариш истаги эди.

Мен учун уй мухлислари олдида ўйнаш жуда катта аҳамиятга эга… жаҳон чемпионатининг ўз юртимизда ўтаётгани… Мен жуда бахтиёрман ва барчадан фахрланаман. Илк ўйин олдидан ҳаяжонни енгиш мен учун жуда муҳим эди ва биз буни уддаладик. Ишонаманки, бу бизга фойда келтиради», — дейилади футболчининг сўзларида FIFA расмий сайтида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг