locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Балде «МЮ» қизиқишлари доирасида

Балде «Барселона»даги келажаги борасида ҳозирча якуний қарорга келмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Балде «МЮ» қизиқишлари доирасида
ФОТО: Getty images

«Манчестер Юнайтед» клуби «Барселона» ҳимоячиси Алекс Балдега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манкунианликлар чап қанот ҳимоясини кучайтириш учун 22 ёшли испаниялик футболчининг трансфери имкониятини ўрганмоқда.

Маълумотларга кўра, сўнгги кунларда «қизил иблислар» вакиллари Балденинг агенти Жорже Мендеш билан боғланиб, трансфер амалга ошиши мумкинми ва бунинг учун қандай шартлар талаб этилишини аниқлашга ҳаракат қилган. Балде «Барселона»даги келажаги борасида ҳозирча якуний қарорга келмаган.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» Балде учун асосий номзод сифатида «Нюкасл» ҳимоячиси Люис Ҳоллни ҳам кўриб чиққан. Бироқ «қарғалар» футболчини сотишга ҳозирча тайёр эмас.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг