locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Баланд Масжид» — Фарғона ҳоким кубоги ғолиби

Учинчи ўрин учун кечган учрашувда “Нефтчи” U-21 жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Баланд Масжид» — Фарғона ҳоким кубоги ғолиби
Фото: Спорт вазирлиги

Фарғона шаҳридаги Истиқлол стадиони захира майдонида Фарғона вилояти ҳокими кубоги - 2026 мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Мусобақада Яйпан U-19 ҳамда Баланд Масжид жамоалари ўзаро беллашди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсда Баланд Масжид жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа чемпионига айланди.

Шунингдек, учинчи ўрин учун кечган учрашувда “Нефтчи” U-21 жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа ёш футболчиларнинг маҳоратини ошириш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда футбол спорт турини янада оммалаштиришга хизмат қилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг