\"Байер\" Жакани сотишга тайёр. Футболчининг нархи маълум
Фото: Getty Images
"Байер" клуби ярим ҳимоячиси Гранит Жака Италия чемпионатига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Жанлука ди Марцио маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, “доришунослар” 32 ёшли швейцариялик ярим ҳимоячига 10 миллион евро дея нарх қўйди. Унга “Милан” жамоаси томонидан жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Жака Германия Бундеслигасининг ўтган мавсумида 33 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячининг "Байер" билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойи охиригача давом этади. Гранитнинг трансфер қиймати 12 миллион еврога баҳоланмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист