\"Байер\" юлдузи \"Ливерпул\"га ўтишга тайёр
Фото: Getty Images
"Байер"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жереми Фримпонг ёзда "Ливерпул"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Девид Орнштейн хабар берди.
Нидерландия футболчини "қизиллар" "Реал"га ўтишга қарор қилган Трент Александер-Арнолд ўрнига номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.
Қайд этилишича, агар таклиф тушса, Фримпонг фаолиятини "Ливерпул"да давом эттиришдан хурсанд бўлади.
24 ёшли футболчининг шартномасида нисбатан паст бўлган товон пули 35 миллион еврони ташкил этади. Жереми Фримпонг жорий мавсум “Баер” сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист