«Байер» тен Хагни истеъфога чиқарди
Фото: Getty Images
"Байер"нинг нидерландиялик бош мураббийи Эрик тен Хаг Бундеслига 2-туридан ўрин олган "Вердер" билан беллашувдан сўнг (3:3) ишдан кетди.
55 ёшли мутахассис "Байер" бошқарувига ўтган ёзда – "Реал" бош мураббийига айланган Хаби Алонсо ўрнини эгаллаш учун келган эди.
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ устози леверкузенликлар билан Бундеслигада 2 ўйин ўтказди: "Хоффенхайм"дан мағлубият (1:2) ва "Вердер" билан жанговар дуранг (3:3).
Клуб раҳбарияти "Байер"ни Бундеслига топ-клублари билан рақобатлашиши керак деб ҳисоблайди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист