locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Байер” ПСЖ юлдузининг акасини сотиб олмоқда

23 ёшли футболчининг трансфер қиймати бонуслар билан бирга 37,5 миллион еврога етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Леверкузеннинг “Байер” клуби “Страсбург” ҳимоячиси Гела Дуени трансфер қилиш бўйича келишувга эришди. 23 ёшли футболчининг трансфер қиймати бонуслар билан бирга 37,5 миллион еврога етади. Бу ҳақда инсайдер Fabrizio Romano маълум қилди.

Манбага кўра, “Байер” ва “Страсбург” ўртасидаги музокаралар муваффақиятли якунланган. Гела Дуе ҳам Германия клубига ўтишга розилик билдирган ва трансферни якунлаш учун тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Кот-д’Ивуар терма жамоаси ҳимоячиси 2024 йилдан буён “Страсбург” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди.

Маълумот учун, Гела Дуе ПСЖ ярим ҳимоячиси Дезире Дуенинг акаси ҳисобланади. “Страсбург” уни 2024 йилда “Ренн”дан 6 миллион еврога сотиб олган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг