locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Байер» Португалия ёшлар терма жамоаси ҳужумчисини сотиб олишга яқин

Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Португалия ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Афонсу Морейра Франциянинг «Лион» клубидан Леверкузеннинг «Байер» жамоасига ўтишига оз қолди. Бу ҳақда инсайдер Санти Ауна хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, футболчи Германия жамоасига ўтишга розилик билдирган. Ҳозирда клублар ушбу трансферни фаол муҳокама қилмоқда, «дорошунослар» эса келишувни июн ойи охиригача якунлашга умид қилмоқда.

Морейра Лиссабоннинг «Спортинг» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади, у 2025 йилнинг ёзидан буён «Олимпик Лион» сафида тўп суриб келмоқда. Ушбу вақт мобайнида футболчи Франция жамоаси таркибида барча турнирларда жами 37 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг трансфер қиймати 20 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг