«Байер» «МЮ»нинг собиқ ҳимоячисига шартнома таклиф қилади
Фото: Getty Images
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Виктор Линделёф "Байер" эътиборига тушди. Бу ҳақда инсайдер ва журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, леверкузенликлар 31 ёшли швециялик футболчига бир йиллик битим таклиф қилади. Шунингдек, томонлар вазиятга қараб, келишув муддатини яна бир йилга узайтиришлари мумкин.
Қайд этилишича, футболчининг ўзи узоқроқ муддатли шартнома тузишни истамоқда.
Шунингдек, унга “Осасуна” клуби томонидан ҳам жиддий қизиқиш бўлмоқда. Ла Лига жамоаси Линделёфни шартнома беришга тайёр.
Линделоф ўтган мавсумда барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушди, аммо самарали ҳаракат қилмади.
Баҳром Бобонов
Редактор